Руҳоният тасвирлари (+видео)
Бобур Ваҳобжонов ижодида шахсий хотира, болалик таассуротлари, инсон руҳияти ва фалсафий мушоҳадалар ўзига хос уйғунлик касб этади. Рассом ўз асарларида ҳаётий тажрибаларни шунчаки тасвирлаб қолмасдан, уларни рамз ва метафоралар орқали қайта талқин қилади. Шу жиҳатдан унинг ижодий изланишлари замонавий тасвирий санъатда инсоннинг ички олами ва хотирасига мурожаат қилувчи ўзига хос бадиий йўналиш сифатида намоён бўлади.
Ваҳобжонов Бобур Аҳмаджон ўғли 1991 йил 22 апрелда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. Унинг санъатга бўлган қизиқиши ёшлик йилларидан шаклланиб, кейинчалик бу қизиқиш касбий мақсад ва ижодий изланишларга айланган.
Унинг “Қопқон”, “Илҳақ”, “Рад этиш” каби асарларида инсоннинг ички ҳолати, руҳий чеклови ва муайян вазиятдан чиқиб кетолмаслик ҳиссини англатувчи метафора сифатида талқин қилади. Асардаги образлар реал воқеликнинг айнан нусхаси бўлишдан кўра, инсон онгидаги хавотир ва ички зиддиятларнинг белгиси сифатида намоён бўлади.
<iframe width="640" height="350" src="https://www.youtube.com/embed/R_ElV4w8oGY" title=""Rassom ustaxonasi": Bobur Vahobjonov 1-qism" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мунира Рамозонова, Нишонбой Абдувоитов, Салимжон Обиджонов, ЎзА