Рўйхатга олишлардан кейин Европада эмлаш жараёни бошланади
Евроиттифоқда коронавирус вакцинаси 2020 йилнинг декабрида ёки 2021 йилнинг бошида рўйхатга олинади.
Германия канцлерининг бу хусусдаги баёнотини Twitter тармоғига немис ҳукумати вакили Штеффен Зайберт жойлаган.
Рўйхатга олишлардан кейин Европада эмлаш жараёни бошланиши мумкин. Ангела Меркел вакцина ҳақидаги сўнгги маълумотлар ижобий эканини таъкидлаб, Еврокомиссия ишлаб чиқарувчилар билан дастлабки келишувга эришганини қўшимча қилди.