Россиянинг давлат қарзларига аниқлик киритилди
Россия Федерациясининг давлат қарзлари 2021 йилнинг биринчи чорагида 741,3 миллиард рублга (10,1 миллиард доллар) ошиб, жами 19,7 триллион рублни (268 миллиард доллар) ташкил этмоқда. Аниқроқ айтганда, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 фоизга ўсган.
Бу ҳақда мамлакат Ҳисоб палатасининг 2021 йил январь-март ойларида федерал бюджетнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботида маълум қилинди.
Январь-март ойларида мамлакатнинг ички қарзлари ҳажми 4,6 фоизга, яъни 683 миллиард рублга (9,3 миллиард доллар) ошган.
Ҳисоботга кўра, Россиянинг ташқи қарзи 1 апрелга келиб, 1,1 фоизга (598,3 миллион доллар) камайди ва 56,1 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Молия вазирлигининг маълум қилишича, давлат қарзининг ЯИМ ҳажмига нисбатан максимал даражаси 20,4% ни ташкил қилади (2022 йилда – 20,8%, 2023 йилда - 21,4%).