Россиялик мутахассислар Ўзбекистонда
Коронавирусга қарши курашда шифокорларимизга кўмак бериш мақсадида юртимизга яна бир гуруҳ россиялик мутахассислар ташриф буюрди.
Коронавирусга қарши курашда шифокорларимизга кўмак бериш мақсадида юртимизга яна бир гуруҳ россиялик мутахассислар ташриф буюрди.
Тиббиёт фанлари доктори Константин Покровский раҳбарлигидаги гуруҳ таркиби 35 нафар Россиянинг энг нуфузли эпидемиолог, пульмонолог, анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, рентгенолог, терапевт, хирург шифокорлар, лаборатория- диагностика мутахассислари ҳамда анестезиолог ҳамширалардан иборат.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимидан маълум қилишича, ушбу мутахассислар мамлакатимизнинг турли ҳудудларида “COVID-19”га чалинган беморларни даволаш ишларида шифокорларимиз билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Ушбу гуруҳдан олдин ҳам Россия Федерациясининг 40 га яқин етук мутахассиси юртимизда бир ой давомида бўлиб, маҳаллий шифокорларимиз билан бирга коронавирус инфекциясига қарши курашда иштирок этган эди.
