Россия Япониянинг тамаки бизнесини ўзлаштирмоқчи
Россия Президенти Владимир Путин "Japan Tobacco International" (JTI) компаниясига тегишли 4 заводни давлат назоратига ўтказиш тўғрисида фармон чиқарди. Қарийб 4 000 ходим ва рус тамаки бозорининг 40 фоизига таъсир кўрсатадиган ушбу қарор асосида корхоналар давлат билан боғлиқ холдинг бошқарувига берилди.
РФда “Winston”, “Camel” ва “Sobranie” каби брендларни ишлаб чиқарадиган JTI мамлакат бозорига 1999 йил кириб келган. 2022 йил Украинада уруш бошлангач, янги сармоя киритилиши тўхтаган бўлса-да, ҳали жамоа Россиядан чиқиб кетмаган эди.
Бу хорижий компаниялар мулки давлат бошқарувига ўтказилишининг навбатдаги ҳолатидир. Аввалроқ “Nestle”, “Auchan”, “Leroy Merlin” ва “Metro” компаниялари активи ҳам шу тартибда назоратга олинган. Москва мазкур чорани Ғарб санкциясига жавоб сифатида изоҳлайди.
Мусулмон Зиё, ЎзА