Россия - Украина низоси: “Полтава” нефть базасида йирик ёнғин юз берди
Жорий йилнинг 25-июнига ўтар кечаси Россиянинг Краснодар ҳудудида жойлашган “Полтава” нефть базасида йирик ёнғин чиқди. Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, мазкур ҳодиса дрон бўлакларининг объект ҳудудига қулаб тушиши оқибатида келиб чиққан.
Таъкидланишича, айни пайтда мамлакат фавқулодда вазиятлар ва тезкор қутқарув хизматлари воқеа жойида алангани бартараф этиш устида иш олиб бормоқда.

Ушбу ҳодиса муносабати билан Полтава қишлоғини Трудобеликов ҳудуди билан боғлайдиган автомобиль йўлида транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланди. Маҳаллий ҳукумат ҳайдовчиларни мавжуд вазиятни тўғри баҳолашга ҳамда ҳаракатланиш учун муқобил йўлларни танлашга чақирмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мазкур “Полтава” нефть базаси минтақанинг ёнилғи таъминотида муҳим стратегик аҳамиятга эга. Ушбу мажмуа Краснодар ҳудудининг бир қисмини ҳамда Адигея Республикасини ёнилғи маҳсулотлари билан таъминлаб келади. Корхона ҳудудида тахминан 28 та ёнилғи сақлаш сиғимлари мавжуд бўлиб, ҳозирда кўрилган зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА