Роҳани Иброҳим: Ўзбекистон фуқаролари фаол овоз бермоқда
Малайзиялик Роҳани Иброҳим Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган 19-сайлов участкасида овоз бериш жараёни билан яқиндан танишгани ҳақида “BERNAMA” агентлиги хабар берган.
– Овоз бериш жараёни муаммосиз ўтяпти, сайлов бюллетенларини қоғозда маркалаш учун қулай шарт-шароит яратилиб, электрон овоз бериш учун икки терминал ҳозирланган, – дейди Роҳани – Жараён сайловни ёритаётган хориж оммавий ахборот воситалари эътиборини тортди. 19-сайлов участкаси раҳбари Давлат Ҳимматов сўзларига кўра, соат 10:00 гача 300 дан кўп одам овоз берган, 10 нафар сайловчи электрон усулни танлаган.
Муаллиф МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев “Ўзбекистон 24” давлат телевидениеси орқали эфирга узатилган брифингда, жумладан, 16-23 октябрь кунлари фуқаролар маҳаллий ва хорижда ташкил этилган муддатидан олдин овоз бериш жараёнида ўз конституцион ҳуқуқидан фойдаланганини қайд этганига ҳам эътибор қаратган.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА