Риштонда Хитой чинниси ишлаб чиқарилади
Риштон кулолчиликда, Хитой чиннипазликда машхур. Уларни уйғунлаштириш мақсадида Риштон тумани ҳокими ўринбосари A. Сиддиқов бошчилигидаги тадбиркорлардан иборат делегация Хитойнинг Гуанчжоу провинциясида бўлиб қайтди. Сафар чоғида улар “Guangzhou LIUHUA Apparel Digital Trade Center” вице-президенти Пин Чан, “Dongguan Xinli Trading Co” ва бир қатор йирик корхоналар билан Ўзбекистонга, хусусан, Риштон туманига янги лойиҳаларни жалб қилиш орқали саноат ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш юзасидан келишувга эришилди.
Музокаралар давомида Риштон туманида хитой услубида чинни маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияларига асосланган янги қўшма корхона очишга қарор қилинди.
Имзоланган меморандумга кўра, Гуанжо делегацияси йил охирига қадар Риштон туманига ташриф буюради.




Муҳаммаджон Обидов, ЎзА мухбири