РФда ёнилғи инқирози чуқурлашмоқда
Россия ҳукумати ички бозорда “Евро-2”, “Евро-3” ва “Евро-4” экология стандартига жавоб берадиган бензин ва дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш ҳамда сотишга вақтинча рухсат бериш масаласини кўриб чиқмоқда.
“Коммерсант” хабар беришича, 2027 йил июлига қадар қуйи стандарт асосида ёнилғи ишлаб чиқарилиши, шунингдек импортга қўйилган чеклов юмшатилиши мумкин. Бу чора мамлакатда тобора кучайиб бораётган тақчилликни юмшатишга қаратилган.
Маълумки, Россияда “Евро-2” стандартли бензин савдоси 2013 йилда тақиқланган. Амалдаги “Евро-5” талабига кўра, ёнилғидаги олтингугурт миқдори ҳар килограммда 10 миллиграммдан ошмаслиги керак. “Евро-2”да бу кўрсаткич 500 миллиграмм.
Д.Ҳакимов, ЎзА