Бағдодда амалдорлар ҳибсга олинмоқда
Ироқда коррупцияга қарши кенг кўламли амалиёт давом этмоқда, хавфсизлик кучлари Бағдод ва мамлакатнинг бошқа бир қатор минтақаларида мансабдорларни ҳибсга оляпти.
“Asharq Al-Awsat” манбасига кўра, коррупция ва мансабни суистеъмол қилишда гумон қилинган ҳукумат амалдорлари, парламент аъзолари, хавфсизлик кучлари ва тадбиркорлар пойтахтнинг “Яшил ҳудуди” ва бошқа туманларида ҳибсга олинган.
Мазкур амалиёт суд қарори билан Бош вазир Али Аз-Зайдий бошчилигида Террорга қарши кураш хизмати, армия ва разведка идоралари иштирокида ўтказиляпти. Манбалар баъзи ҳолатлар нефть вазири ўринбосари Ал-Жумаилийнинг иқрорига асосланганини даъво қилмоқда.
Айни пайт Бағдоднинг “Яшил ҳудуди” ёпиқлигича қолмоқда, расмийлар амалиёт натижаси бўйича расмий баёнот бера бошлади. Масалан, “Al Hadath” телеканали куни кеча ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари коррупция чизмасига алоқадорликда гумон қилинган камида 200 нафар амалдорни ҳибсга олиш учун рухсат бергани ҳақида хабар тарқатди.

Полиция аллақачон 60 кишини қўлга олган. Тергов давом этяпти. “Илгари коррупция айблови билан ҳибсга олинган шахсларнинг иқрори ном ва молиявий схема нуқтаи назаридан янги тармоқлар фош этилишига олиб келмоқда”, деди Бош вазир вакили Ҳайдар Ал-Абудий.
Маълумотга кўра, тергов ўта махфий олиб бориляпти. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ҳукуматнинг юқори лавозимли аъзолари ҳам коррупция ишига аралашганини тахмин қиляпти.
С.Раҳимов, ЎзА