Режа ортиғи билан бажарилди
Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида пилла етиштириш бўйича тажриба ва ўзига хос мактаб яратилган.
Бу анъана давом эттирилиб, яхши натижаларга эришиляпти. Айниқса, кейинги йилларда Президентимиз қарорлари асосида берилаётган эътибор, моддий манфаатдорлик соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этяпти. Жорий йилда туманга 2145 қути ипак қурти уруғлари олиб келиниб, 10 та инкубаторда жонлантирилди.

1345 қутиси фермерлар, 810 қутиси эса касаначилар томонидан парваришланди. Ипак қуртларини Веътнам усулида парваришлаб, тут баргларини иқтисод қилиш мавсумни қисқа муддатда якунлаш имконини яратди.

Натижада 129 тонна ,,кумуш тола" тайёрланди ва шартнома режаси ортиғи билан бажарилди. Пилла топшириш режасининг бажарилишида тумандаги ,,Зиёджон Набиев" фермер хўжалиги 13 қути ипак қурти парваришлаб, 840 кг пилла ҳосили олган бўлса, ,,Наврўз" фермер хўжалиги 5 қутидан 345 кг, касаначилардан Алижон Фозилов 12 қутидан 745 кг, Ҳабибулло Умаров эса 5 қутидан 400 кг пилла топширишиб, алоҳида ўрнак кўрсатишди.
Азимжон Худойқулов,
Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг раҳбари ЎзА