Рейн дарёси қуриши Германияда кема қатновини хавф остига қўйди
Германиядаги Рейн дарёсида сув сатҳи тарихий энг паст кўрсаткичга тушиб кетди. Айни вазият кузатилаётган узоқ муддатли қурғоқчилик ва ёғингарчилик йўқлиги билан изоҳланмоқда.
Дуйсбург-Рурорт, Дюссельдорф ва Кёльн шаҳарларида сув ҳажми бўйича янги аксил рекорд кетма-кет қайд этиляпти. Хусусан, Дуйсбург-Рурортда сув сатҳи 149 сантиметрни ташкил этиб, 2022 йилги рекордни 2 сантиметрга янгилади, Дюссельдорфда эса кўрсаткич 21 сантиметргача пасайди. Мутахассислар яқин орада вазият ижобий томонга ўзгаришини кутмаяпти.
Сув сатҳи кескин камайиши режадаги юк ташувига жиддий халақит бермоқда. Сув йўли бошқармаси вакили Маркус Нейман айтишича, кўплаб кемалар ўз имкониятининг атиги 20 фоизи даражасида юк оляпти. Шу боис йирик танкерлар қатнови иқтисодий жиҳатдан самара келтирмаяпти.
Муаммо йўловчи ташиш соҳасини ҳам четлаб ўтмади: “Кёльн чироқлари” фестивали кемалари сони қисқартирилди, бир круиз лайнери саёзликда тўхтаб қолди, Бонн шаҳри яқинидаги паром қатнови ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА