“Рақамли асрда миллий медиа” форуми бўлиб ўтади
Ҳамкорларимиз саҳифаларида
Бирлашган Араб Амирликлари ахборот агентлиги (WAM) “Ал-Иттиҳод” газетаси билан ҳамкорликда 16 ноябрь куни ёш журналистлар иштирокида “Рақамли асрда миллий медиа” форумини ўтказади.
Абу-Даби медиа павильонида “Жаҳон медиа конгресси” доирасида ташкил этиладиган анжуманда рақамлаштириш билан боғлиқ муаммолар, жамиятни келажакка тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларининг хабардорликни оширишда ёшлар учун аҳамияти масалалари муҳокама қилинади.

Агентлик бош директори Муҳаммад Жалол Ар-Райсси мазкур форум қатнашчиларига соҳа ривожини таҳлил қилиш ва тегишли фикр алмашиш учун имконият яратишини таъкидлади.
Абу Даби Медиа ташкилоти бош директори вазифасини бажарувчи Абдурраҳим Ал- Ботиҳ Ан-Нуаймийнинг фикрича, тадбир соҳа муаммоларини контент яратишда кузатилаётган жадал ўзгариш нуқтаи назаридан ҳал қилади.
“Ал-Иттиҳод” газетаси бош муҳаррири Ҳамад Ал-Каъбий медиа саноати олдида турган технологик тараққиёт билан боғлиқ долзарб муаммолар, шунингдек, мамлакатни ривожлантириш режасини қўллаб-қувватлаш, келажакка умумий қарашга мувофиқ ҳаракатланишни таъминлашда ОАВнинг муҳим ролига тўхталди.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА