"Раҳбар ва ёшлар" учрашувида талабалар муаммолари ва таклифлари ўрганилди
Тошкент давлат техника университетининг Геология-қидирув ва кон-металлургия факультетида "Ёшлик" талабалар шаҳарчаси ҳокимлиги ҳамкорлигида "Ёшлар куни" доирасида "Раҳбар ва ёшлар" мулоқоти ташкил этилди.
Очиқ мулоқот давомида талабаларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланиб, уларнинг таълим олиши ҳамда ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитларни янада яхшилаш масалаларига эътибор қаратилди.


Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, амалиёт ўташ имкониятларини кенгайтириш ва келгусида ишга жойлашишига кўмаклашиш юзасидан фикр алмашилди.
Бундай учрашувлар ёшлар билан бевосита мулоқот ўрнатиш, уларни қийнаётган масалаларни аниқлаш ҳамда мавжуд муаммоларга амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳамроз Баёнов,
ЎзА