“Қуёшдан ранг олиб” номли кўргазма ўтказилди
Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Динара Бабаева ижодий устахонаси лойиҳаси доирасида “Қуёшдан ранг олиб” номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу кўргазмада ижодий устахонада 5 йил ўқиган битирувчиларнинг ишлари тақдим этилди.


Намойиш этилган картиналарда битирувчиларнинг асосан эртаклардан олган хаёлот дунёси, эски қасрлар суратлари, табиатга бўлган қарашлари, ўқиган китобларидан олган тасаввурлари, орзуларидаги саёҳат ҳамда инсониятнинг характер образлари акс этган.

Кўргазма жорий йилнинг 9 июнигача давом этади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА