Қуёш панеллари – тежамкорлик асоси
Президентимизнинг 2023 йил 10 апрелдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти филиали моддий-техника базасини яхшилаш ҳамда қуёш панелларини харид қилиш лойиҳасига 500 миллион сўм маблағ ажратилди.
Лойиҳа доирасида “Chartak business class” масъулияти чекланган жамияти томонидан тиббий муассасага қуёш панелларини ўрнатиш ишлари қисқа фурсатда якунланди. Бу эса ҳафтасига 1000 кВт ва кунига 166 кВтдан ортиқ электр энергиясини тежаш имконини бермоқда.
[gallery-12739]
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА