Қурултой МСК аъзолари номзодини маъқуллади
"Казинформ" хабар беришича, бугун Қурултой йиғилишида депутатлар Президент Қосим-Жомарт Тоқаев Марказий сайлов комиссияси аъзолари лавозимига тайинлашга тавсия этган номзодларни маъқуллади.
Президент Администрацияси раҳбари ушбу рўйхатни эълон қилган.
Депутат Унзила Шапақ Конституциявий қонунчилик, суд тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қўмитаси Қозоғистон Республикаси Қурултойи ва депутатлар мақоми тўғрисидаги мамлакат Конституциявий қонуни 27-моддаси 4-бандига мувофиқ давлат раҳбари тақдим этган МСК аъзолигига номзодлар масаласи муҳокама қилинганини тасдиқлади. Шунингдек, лавозимга тайинлаш учун розилик бериш бўйича хулоса чиқарилганини маълум қилди.
Шундан сўнг Қурултой спикери Ойбек Дадебай лойиҳаларини овозга қўйди. Қарор ҳар бир номзод бўйича алоҳида қабул қилинган.
А.Маматов, ЎзА