Қурилиш, бунёдкорлик ишлари давом этмоқда
Маълумотларга кўра, жорий йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Бухоро вилоятида 147 та объектда янгидан қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Мазкур объектларнинг 59 таси йилдан-йилга ўтувчи, 88 таси янгидан бошланувчи лойиҳалардир. 2022 йил якунига қадар ажратилган 828,1 миллиард сўм маблағлар тўлиқ ўзлаштирилади.
Агар инсон ўз уйига эга бўлса, ҳаётда катта мақсадлар билан яшайди, оиласида тинчлик, ишида унумдорлик бўлади. Мазкур йўналишда вилоят тижорат банклари томонидан
1 минг 803 нафар фуқароларга уй-жой сотиб олиши учун 256,8 миллиард сўмлик (шундан субсидия асосида 547 та 104,8 миллиард сўм) ипотека кредитлари ажратилди. Шунингдек, якка тартибдаги уй-жойлар қурилишига 256 нафар фуқароларга 45,4 миллиард сўмлик кредит берилган.
[gallery-8127]
Умуман Бухоро вилояти бўйича 2022 йилда 12 та массивларда 39 та кўп қаватли 1 минг 258 та квартиралар қурилади. Жумладан, Бухоро шаҳрида 168 та, Когон шаҳрида 84 та, Олот туманида 40 та, Қоракўл туманида 396 та, Жондор туманида 60 та, Когон туманида 30 та, Ромитан ва Вобкент туманларида 100 тадан, Пешку туманида 90 та, Бухоро туманида 80 та ва Шофиркон туманида 110 та хонадонлар қуриб фойдаланишга топширилади.
Ҳозирда вилоят бўйича 39 та уй-жойлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган. 22 та уй-жойлар бўйича экспертиза хулосалари олинган. 8 та уй-жой бўйича қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтиб, қурилиш ишлари бошланган.
Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Қоракўл тумани “Дўрмон” массивида 12 та, Ғиждувон тумани “Барака” маҳалла фуқаролар йиғинида 24 та 5 қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган.
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА