Қозоғистон парламентида бешта партия ўрин оладиган бўлди
Қозоғистондаги “exit poll” ҳисоб-китоби натижаларига кўра, янги бир палатали парламент - Қурултойдаги 145 ўрин 5 фоизлик тўсиқдан ўтган бешта партия ўртасида тақсимланадиган бўлди.
Жумладан, яқинда мамлакатнинг ҳукмрон “Amanat” партияси қўшилиб янги ташкил этилган “Әділет” партияси - 70,7 фоиз, “Ауыл” партияси - 6,4 фоиз, Республика партияси - 5,5 фоиз, Қозоғистон Демократик партияси “Ақ жол” - 5,4 фоиз ва Миллий Социал-Демократик партия (МСДП) – 5 фоиз овоз билан Қурултойдан жой олди.
Дастлабки маълумотларга кўра, “Байтақ” Яшил партияси ҳамда Халқ партияси (ҚХП) минимал тўсиқдан ўта олмаган.
С.Раҳимов, ЎзА