Қирғизистон ёқилғи захирасини тўплаш учун нефть омборларини қуришни режалаштирмоқда
Қирғиз Республикаси Монополияга қарши тартибга солиш департаменти бошлиғи Лариса Шустикованинг сўзларига кўра, таъминот узилишлари юзага келган тақдирда мамлакат ёқилғи захирасини тўплаш учун нефть омборларини қуришни режалаштирмоқда.
Унинг сўзларига кўра, нефть омборларини қуриш ички ёқилғи-мойлаш материаллари бозорига ташқи зарбаларнинг таъсирини юмшатиш чораларидан бири сифатида кўриб чиқилмоқда.
Шу билан бирга, ҳукумат нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ўз қувватини ошириш устида ишламоқда. Хусусан, иккита йирик нефтни қайта ишлаш заводи модернизация қилинмоқда. Модернизация ишлаб чиқариш қувватини ошириши ва ишлаб чиқарилган бензин сифатини яхшилаши кутилмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА