Қозоғистон МСК референдум натижасини эълон қилди
Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров референдумда иштирок этган сайловчиларнинг 77,18 фоизи Конституцияга киритилган тузатишларни қўллади, дея баёнот берди овоз бериш натижаси бўйича ўтказилган брифингда.
Сайловчиларнинг 18,66 ёки бир миллион 490 минг 470 нафари тузатишларга қарши овоз берди.
МСК раҳбари баёнотига кўра, 11,73 миллион овоз бериш ҳуқуқига эга сайловчининг 68,5 фоизи сайловда иштирок этган.
Н.Абдировнинг қайд этишича, Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар тасдиқланиши учун овоз беришда иштирок этган вилоятларнинг учдан икки қисми, республика аҳамиятига лойиқ шаҳарлар ва пойтахт аҳолисининг 50 фоиздан ортиқ сайловчиси “ҳа” дейиши зарур эди. Тузатишларни минтақа аҳолисининг мутлақ кўпчилик қисми қўллаб-қувватлади, деди МСК раиси.
ЎзА