Қозоғистон: ҳарбий самолётнинг ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда
Олма-Отада ҳалокатга учраган “Ан-26” ҳарбий-транспорт самолётининг қора қутиси тадқиқ қилишга киришилди.
“Interfax.ru” хабарига қайд этилишича, Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси бу ишларнинг натижаси ҳақида тез орада эълон берилишини маълум қилган.
Маҳкама матбуот хизматидан айтилишича, ҳодиса бўйича ҳукуматнинг махсус комиссияси тузилган.
Эслатиб ўтамиз, миллий хавфсизлик қўмитаси авиация хизматининг Ан-26 самолёти яқинда Олма-Отага қўниш чоғида ҳалокатга учраганди.
Олти кишилик экипаж аъзоларидан тўрт нафари ҳалок бўлгани, икки нафари эса оғир аҳволда шифохонага жойлаштирилгани маълум қилинган.