Қозоғистон Бош вазири Ўзбекистонга келди
Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов V Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келди.
Юксак мартабали меҳмонни Тошкент-Ҳумо аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қардош давлат ҳукумати раҳбари пойтахтимизда ўтаётган нуфузли анжуман доирасидаги энг муҳим тадбирларда иштирок этиб, нутқ сўзлаши кутиляпти. Шунингдек, мазкур ташриф дастуридан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган учрашув ва музокаралар ҳам ўрин олган.


ЎзА