Қозоғистон билан ҳамкорликда юридик кадрлар салоҳияти оширилмоқда
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги Фан қўмитаси лойиҳа раҳбари, юридик фанлар доктори, профессор Бинур Тайторина иштирокида илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Семинар давомида “Қозоғистон давлат хизматининг ташкилий маданиятини трансформация қилиш архитектоникаси” илмий лойиҳаси натижалари тақдим этилиб, “Бошқарув парадигмаларининг трансформацияси шароитида давлат хизматида ташкилий маданиятни ривожлантиришнинг методологик асосларини яратиш” номли монография тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, профессор Бинур Тайторина институт тингловчилари учун давлат хизматида ташкилий маданиятни шакллантириш ва ривожлантиришнинг замонавий ёндашувларига бағишланган ўқув машғулоти ўтказди. Машғулот давомида тингловчилар халқаро тажриба, замонавий бошқарув механизмлари ҳамда давлат хизматини такомиллаштиришнинг долзарб йўналишлари бўйича билим ва тавсияларга эга бўлди.
Гулноза Бобоева, ЎзА