Қўшимча хўжаликдан самарали фойдаланилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти Олот туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида қўшимча хўжалик ташкил этилган.
Муассаса тасарруфидаги 25 сотих ер майдонида картошка, помидор, бодринг, ловия, ошқовоқ ва бошқа полиз экинлари парваришланмоқда. Шунингдек, 2 сотих майдонда ташкил этилган иссиқхонада помидор етиштирилмоқда, лимон кўчатлари парвариш қилинмоқда.
3 сотих майдонда картошка экини жойлаштирилган бўлиб, етиштирилаётган маҳсулотлар муассаса ишчи-хизматчиларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилмоқда.
[gallery-29788]
Муассасада манзарали дарахт ва бута кўчатларини етиштириш ҳам йўлга қўйилган. Айни пайтда япон сафораси каби дарахтларнинг 10 мингдан ортиқ кўчати парваришланмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА