Қўриқлаш хизматида ёш ходимлар учун ҳуқуқий мулоқот
Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш хизматида ёш ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, бу борадаги тизимли ишлар натижадорлигини юксалтиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши бўлим бошлиғи Ф.Отажонов иштирок этиб, ёш ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусида режалаштирилган устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди.


Шунингдек, давра суҳбати давомида "Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030 стратегияси"да ёшлар учун яратилган янги имкониятлар ва хизмат фаолиятида учраши мумкин бўлган ҳуқуқий масалалар юзасидан зарур тавсиялар берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири