Қорақалпоқ тарихининг кўзгуси
Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи 1929 йилда ташкил этилган.
Дастлаб Тўрткўл туманида Ўлкашунослик музейи сифатида иш бошлаган иншоот 1944 йил Нукус шаҳрига кўчирилган. Бугунги кунда музейнинг этнография, табиат, археология, ҳунармандчилик, янги тарих ва фотография каби фондларида жами 90 мингга яқин экспонат сақланмоқда.
2019 йил мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами арафасида музей янги замонавий бинога эга бўлди. Музейнинг Элликқалъа ва Мўйноқ туманларида ҳам филиаллари фаолият кўрсатмоқда.
– Музейга ташриф буюрганлар Қорақалпоғистон ўлкаси тарихи, табиати, ҳудуддаги археологик ва маданий эсдаликлар, қорақалпоқ халқининг миллий этнографиясига оид экспонатлар билан танишишлари мумкин, — дейди музей директори ўринбосари Саня Бойбосинова. – Шунингдек, бу ерда таниқли адиб ва санъат арбоблари, меҳнат қаҳрамонлари фаолиятига доир ноёб ашёлар ҳамда ёзма маълумотлар мавжуд.
[gallery-1759]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА