Қорақалпоғистонга “Президент совғалари” етиб келди
Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, “Меҳрли мактаб” ўқувчилари, ота-онасининг қаровисиз қолган, ота-оналари ватанимиз чегараларини ҳимоя қилишда қурбон бўлган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари учун “Президент совғалари” Қорақалпоғистонга етиб келди.
3 ёшдан 9 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган “Президент совғалари” таркибида давлатимиз раҳбарининг болаларга йўллаган Янги йил байрами табриги, китоблар тўплами, канцелярия буюмлари, юмшоқ ўйинчоқлар, дидактик ўйинлар ва бошқа совғалар бор.

Президент совғалари Оролбўйининг барча шаҳар ва туманларидаги болаларга 25 декабрь куни тантанали равишда топширилади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири