Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди
Қорақалпоғистон Республикаси туманларидан биридаги Кадастр бўлими бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқародан 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс 1987 й.т фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 132 м2 ер майдонида қурилган, лекин фуқаролик ишлари бўйича суднинг 2024 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан мажбуран бузилиши белгиланган бинога нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ва унинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.