Жасорат: Абкелямов Наримон Носирович (+видео)
Катта лейтенант Абкелямов Нариман Носирович 1971 йил 25 февралда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида дунёга келган.
1978-1988 йиллар Шаҳрисабздаги 3- умумтаълим мактабида таҳсил олиб, 1988 йилда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган Виборк фуқаро авиация-техника билим юртига ўқишга кириб, 1991 йилда билим юртини битирган.
Фаолиятини Фарғона вилоятининг Қўқон аэропортида борт техниги лавозимида хизмат фаолиятини бошлаган.
1998 йилдан 2000 йилгача Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда вертолёт эскадрилясининг Ми-8 вертолёти авиация борт техниги лавозимида хизмат қилган.
2000 йилда жангарилар базаларига ҳаводан зарба бериш ҳаракатлари давомида Ми-8 вертолётига жангарилар томонидан ўқ узилган. Ўқ вертолётнинг ўнг двигателига жиддий шикаст етказган, натижада бошқарув йўқотилган. Вертолётни қўндириш вақтида катта лейтенант Нариман Абкелямов оғир тан жароҳати олиб, ҳалок бўлган.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/1mb2hHWRPmo?si=97HUVxhU1xW-ruLd" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>