“Қора оғу” савдоси олди олинди
2022 йил 8 январь куни Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят қайд этилди.
Ургут туманида яшовчи 24 ёшли фуқаро А.М. бошқарувидаги автомашина Тойлоқ туманида тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда, фуқаронинг ёнида 30 грамм “опий” наркотик моддаси мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

А.М. ушбу гиёҳвандлик воситасини Тойлоқ туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқарога сотишни режалаштиргани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан бу фуқароларга нисбатан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.