Қўқон давлат педагогика институти ректори Озарбайжон Миллий фанлар академияси фахрий профессори бўлди
Озарбайжон Миллий фанлар академияси Насимий номидаги Тилшунослик институтида ўтган учрашувда институт директори Нодир Маммадли озарбайжон-ўзбек тилларини қиёсий ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилаётгани, китоблар нашр этилаётгани ҳақида тўхталди.
Қўқон давлат педагогика институти ректори Дилноза Хожаева мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва қардошлик муносабатларининг тарихи ва истиқболлари, икки давлат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг илмий аҳамияти ҳақида гапирди.


Учрашувда Озарбайжон Миллий фанлар академиясининг Тилшунослик институти ва Қўқон давлат педагогика институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Сўнг, Дилноза Хожаева таълим соҳасини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси ҳамда илм-фан ва тадқиқотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани эътирофи сифатида Озарбайжон Тилшунослик институтининг фахрий профессори, шунингдек, институтнинг “Туркология” халқаро илмий журналининг таҳрир ҳайъати аъзоси этиб сайланди.
Дилноза Хожаевага фахрий профессор либоси ва тегишли унвон берилгани тўғрисидаги сертификат топширилди.
ЎзА