Қонунийлик таъминланиб, қарздорлик бекор қилинди
Тадбиркорнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича яна бир муҳим масала ижобий ҳал этилди. Асоссиз ҳисобланган қарздорликларнинг бекор қилиниши тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини таъминлашда тизимли назорат олиб борилаётганини кўрсатмоқда.
Гап шундаки, Рақобат қўмитасига Наманган шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти томонидан мурожаат келиб тушган. Унда тадбиркор “Hududgazta’minot” АЖ ҳамда унинг “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан қарийб 341 млн. сўм миқдоридаги асоссиз қарздорлик ҳисобланганини билдириб, масалани қонун доирасида кўриб чиқишни сўраган.
Ушбу мурожаат юзасидан Қўмита томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада, тадбиркорлик субъектига нисбатан 341 млн. сўмга яқин қарздорлик асоссиз ҳисоблангани аниқланди. “Hududgazta’minot” АЖнинг махсус электрон дастурида мазкур қарздорликни ҳисобдан чиқариш таъминланди.
Шу тариқа, тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари тикланди.
Н.Раҳмонова, ЎзА