Қўл жанги бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Маъмун университети спорт саройида қўл жанги бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақасининг финал беллашувлари бўлиб ўтди.
Мусобақада Хоразм вилоятининг турли ҳудудларидан сараланган спортчилар ғолиблик учун куч синашди. Беллашувлар давомида иштирокчилар юқори тайёргарлик ва маҳорат намойиш этиб, ҳар бир вазн тоифасида қизғин ва муросасиз баҳслар кечди.
Мусобақа қўл жанги спортини оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг рақобат муҳитида тажриба орттиришига хизмат қилди. Финал баҳсларини спорт мухлислари ва иштирокчиларнинг яқинлари ҳам кузатиб борди.
[gallery-30632]
Якунларга кўра, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар ҳамда масъуллар томонидан диплом, медаллар, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА