Қизилтепа туманида сайёр қабул ўтказилди
Қизилтепа тумани Халқ қабулхонаси биносида Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Баҳром Тоштемиров иштирокида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш, фуқароларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Унда 15 га яқин жисмоний ва юридик шахслар вакилларидан мурожаатлари тингланиб, ҳар бир масала юзасидан амалдаги қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабулда асосан алимент қарздорликларни ундириш, ноқонуний қурилма бузиш ҳамда бошқа ижро ҳаракатлари билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилди.

Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, уларни белгиланган муддатларда қонуний ҳал этиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
Шунингдек, мурожаатларда кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъул давлат ижрочиларига аниқ топшириқлар берилди.
А.Бўриев, ЎзА