Қизилқум саҳроси мўъжизалари
Қизилқум чўли табиати ўзига хос бўлиб унинг асосий қисмини баланд ва ўртача текисликдаги қумлар ташкил қилади. Ҳудуднинг океан сатҳидан баландлиги 80-200 метр атрофида.
Қизилқум иқлими континентал, қиши совуқ, ёзи иссиқ қуёшли ва қуруқ бўлади. Чўлнинг шимолий қисми очиқ бўлганлигидан Арктика ва Сибир томонлардан келадиган совуқ ҳаво массаси таъсирида анча салқин бўлади. Қиш пайтида ҳаво ҳарорати минус 31, 33 даражагача пасайиб кетади. Ёзда эса ҳарорат 48 даража иссиқ бўлади. Лекин қумларнинг усти +75, +80 даражагача қизийди. Бу ерда ёғингарчилик кам бўлади. Бепоён Қизилқум чўли бўйлаб кетаркансиз, ҳар жойларида баланд-баланд қумтепаликлар кўзга ташланади. Ушбу тепаликлар айниқса, қуёш ботаётган вақтда ўзига хос гўзаллик ила туйишингиз мумкин.
[gallery-4344]
Чўлда саксовул, қуёнсуяк, қум акацияси, селин, каврак, юлғин каби қурғоқчиликка чидамли табиий ўсимликлар ўсади. Шунингдек, бу жойларда чўл мушуги, бўри, тулки, кийик, қуён, тошбақа, чаён, қум сичқони, калтакесак, оқ илон, қора қурт каби ҳайвон ва жонзотларни учратиш мумкин.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА