Қисқа хабарлар (+видео)
Урганчда шоколад ичидаги “гашиш”, Янгиқўрғонда эса 423 туп каннабис аниқланди. Lex.uz платформасини модернизация қилиш бўйича янги ташаббуслар муҳокама қилинди, Самарқанд судлари ярим йилда 1111 шахсни ярашгани учун жиноий жазодан озод қилди...Шунингдек спорт янгиликлари билан "Қисқа хабарлар" дастури
- Самарқанд вилоят судида вилоят, туман ва туманлараро судлар томонидан жорий йилнинг биринчи ярми давомида одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаган ҳолда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
- Мамлакатимизда ҳуқуқий ахборот тизимини рақамлаштириш, фуқароларнинг ундан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда соҳага замонавий технологияларни жорий этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
- 24 июль куни пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да стол тенниси бўйича 18 та давлатнинг 160 нафардан ортиқ профессионал спортчилари иштирокида катталар ўртасида “WTT Feeder” турнири бошланди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/P3m-yQGbRhI" title="24 iyul: Muhim va dolzarb xabarlarning qisqacha tafsiloti" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Ёқуб Мелибоев, ЎзА