Қишлоқ хўжалигида инновациялар (+видео)
10 ноябрь - “Бутунжаҳон илм-фан куни” муносабати билан Тошкент давлат аграр университетида “Аграр илм-фани тараққиёт ва барқарорлик учун” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Тадбир олдидан олимларимиз томонидан кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида яратилган илмий ишланмалар намойиш этилди.
- Уруғчилик соҳасини ривожлантиришда нав тозалигига эътибор қаратиш, янги усуллардан, биотехнологик усуллардан, хусусан, маркерларга асосланган услублар жудаям ривожланмоқда, - дейди Тошкент давлат аграр университети илмий тадқиқотчиси Меҳринисо Умедова. – Саноатбоп пахта навини яратганмиз. Бу пахта табиийлиги билан ажралиб туради. Аллергик реакцияларни қўзғатмайди.
“Бутунжаҳон илм-фан куни” ғояси 2001 йилда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан маъқулланиб, “очиқ илм” тамойилини илгари суради. Шу асосида илмий манбалар ва ишланмалар, интеллектуал мулк объектлари, селекция ютуқларининг ҳисобот ва хулосалари барча учун очиқ бўлиши, ундан ҳар ким эркин фойдалана олиши учун саъй-ҳаракатлар бирлаштирилади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/I_mdSWw9HoE" title="Қишлоқ хўжалигига инновациялар" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>- Биз, Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтимизда таркибида оқсил моддаси юқори бўлган янги ўсимлик яратдик, - дейди Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти тадқиқотчиси Дилдора Аллаева. Бу шўрга ва сувсизликка чидамли ўсимлик. Бу аслида Россияда яратилган, бизни олимларимиз ушбу ўсимликни маҳаллий шароитларга мослаштиришди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбар-ходимлари, соҳа олимлари, фермер ва кластер вакиллари иштирок этган анжуманда аграр тармоқнинг илм-фан соҳасидаги муаммолари ва уларнинг илмий ечимлари ҳусусида муҳокамалар бўлиб ўтди. Айниқса, соҳага ёшларни кенг жалб қилиш, олималаримизнинг илмий ишланмаларини қўллаб-қувватлаш бўйича билдирилган таклифлар кўпчиликка маъқул бўлди.
Хулоса ўрнида айтиш керакки бугунги даврда ҳар бир соҳанинг тараққиёти фақатгина илм-фан билан уйғунликда таъминланади. Ана шундай анжуманлар эса назариянинг амалиётга кенг жорий қилинишига, қишлоқ хўжалигига инновацияларнинг тадбиқ қилинишига замин яратади.
Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов ЎзА