Қирғизистон ШҲТ саммити ва Кўчманчилар ўйинлари тадбирларига тайёргарлик кўрмоқда
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Бишкек аҳолисига 30-31 август кунлари ШҲТ саммити ва пойтахтда бўлиб ўтадиган Жаҳон кўчманчилар ўйинлари очилиш маросими муносабати билан шахсий транспортни уйда қолдириб, жамоат транспортидан фойдаланишни тавсия қилди.
Шу тариқа шаҳар йўлларида тирбандлик камаяди, транспорт воситалари эркин ҳаракати таъминланади.
Вазирлик ўша кунлари пойтахтнинг айрим туманларида машиналар ҳаракати вақтинча чекланиши, шаҳар бўйлаб 21 манзилдан “Бишкек Арена”га махсус автобуслар қатнашини эслатди.
С.Раҳимов, ЎзА