Қирғизистон бизнеси “Wildberries”га қилинган ҳужумдан 65 миллион доллар зарар кўрди
Россиядаги “Wildberries” логистика иншоотига қилинган ҳужумлар натижасида қирғизистонлик тадбиркорлар кўрган зарар дастлабки ҳисоб-китобга кўра тахминан 65 миллион долларга тенг.
460 нафар тадбиркор, 126 ишлаб чиқарувчи ва 334 а сотувчи аллақачон зиён ҳақида хабар берган.
“Wildberries” даъвогарларга қисман товон тўлай бошлаган. Бадал миқдори ҳужжат текширилиб, ҳақиқий зарар баҳолангандан сўнг алоҳида тартибда ҳисобланади.
Ушбу воқеа асносида Қирғизистон расмийлари бизнес учун қўшимча чораларни муҳокама қилмоқда. Хусусан, кийим-кечак ва тўқимачилик компаниялари ва ЕОИИ мамлакатлари бозоридаги сотувчиларни 2026 йил 31 декабргача ягона солиқдан вақтинча озод қилиш таклифи билдирилди. Қарз таътили, тўловни кечиктириш ва кредит шартномасини қайта тузиш йўллари ҳам кўриб чиқиляпти.
С.Раҳимов, ЎзА