Қирғизистон байроғи шакли қисман ўзгаради
“Kabar” ахборот агентлиги хабар беришича, Қирғизистон парламенти депутатлари республика байроғи дизайнини қисман ўзгартириш таклифини қўллаб-қувватлади.
Давлат рамзи шаклига ўзгариш киритиш қарорини иккинчи ва учинчи ўқишда 59 депутат ёқлади. Беш нафар ноиб қарши овоз берди. Аввалроқ қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентининг тегишли қўмитаси томонидан қўллаб-қувватланган эди.

Жогорку Кенеш спикери Нурланбек Шакиев ва депутат Улан Примов ташаббуси билан илгари сурилган лойиҳа давлатнинг асосий рамзларидан бири – Қирғиз Республикаси байроғи тасвирини такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, туғдаги тўлқинсимон нурни қуёш нурини аниқ ифодаловчи шаклга келтиришни назарда тутади.