Қидирувдаги шахслар қўлга тушди
Жорий йилнинг 12 июнь куни ЙПХ инспектори А.Ўтамишов Янгийўл шаҳрида хизмат олиб бораётган вақтида “Нексия 3” русумли транспорт воситасини пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдага йўл бермагани учун тўхтатган.
Унга чора кўриш мақсадида ҳайдовчи тўғрисида маълумотларни планшетга киритганда 1997 йилда туғилган Сурхондарё вилоятида яшовчи Ж.Ж экани, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддаси (кўп миқдорда ўғрилик) билан айбланиб, жиноий ишлар бўйича Термиз шаҳар суди томонидан қидирув эълон қилингани аниқланди.
Шунингдек, 13 июнь куни ЙПХ инспектори Л.Қурбонов Ўрта Чирчиқ туманида хизмат олиб бораётган вақтида текшириш мақсадида “Дамас” русумли транспорт воситасини тўхтатган. Текшириш давомида ҳайдовчига тегишли маълумотлар планшетга киргизилганда 1984 йилда туғилган Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро Т.Ш экани, жиноят кодексининг тегишли моддаси (фирибгарлик) билан айбланиб, Жиззах вилояти ИИБ томонидан қидирилаётгани маълум бўлди. Шундан сўнг мазкур қидирувдаги шахслар ҳудудлардаги ИИБга топширилди. Бу каби назорат тадбирлари жойларда давом этмоқда.
А.Мусаев,ЎзА.