Қидирув ишлари самарали ташкил этилмоқда
Айни пайтда, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, суд ҳокимиятининг нуфузи ва таъсирчанлигини кучайтириш мақсадида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюроси ваколатига тааллуқли ишлар бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув, шунингдек, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, Бюронинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув фаолият натижасида жорий йилнинг 8 ойида жами 131 нафар жисмоний шахслар ва 87 та автотранспорт воситалари топилиб, қарздорлардан 4,1 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари ундирилган.
– Жумладан, Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 12 июлдаги қарздор “Бабақулов Бахтиёр Ўктамович” ЯТТ дан ундирувчи Агробанк АТБ фойдасига қарийб 1 миллиард сўмлик кредит қарздорлиги ҳамда давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан қидирувга берилган “Howo Sinotruk” русумли давлат рақами белгиси 85 Q 197 GA бўлган автотранспорт воситаси тезкор қидирув тадбирлари давомида топилиб хатланиши таъминланди, – дейди бошқарманинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори Шоҳруҳ Узоқов. – Яна бир мисол. ЖИБ Юнусобод туман судининг 2021 йил 21 июндаги қарздор А.Бурхановдан ЖИБ Юнусобод туман суди фойдасига 73 миллион 550 минг сўмлик жиноий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан қидирувга берилган Nexia 3 русумли давлат рақами белгиси 85 S 697 GA автотранспорт воситаси топилиб хатланиши таъминланди.
Шунингдек, Сирдарё вилояти Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан 30,7 миллион сўм миқдоридаги давлат божи хўжалик юритувчи субъектдан ундириш белгиланган бўлса-да, қарздор томонидан қарздорлик бартараф қилинмаганидан сўнг, корхонага қарашли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.
Қидирув фаолияти тезкор ва самарали амалга оширилганлиги боис, автотранспорт воситаси топилиб мажбурий ижрога қаратилди ва қарздорлик тўлиқ бартараф қилинди.
Абдували Бўриев, ЎзА