Қарздор алиментни тўлади
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2023 йил 25 октябрь кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Х. ундирувчи З.А.нинг фойдасига унинг қарамоғидаги бир нафар фарзанди таъминоти учун ҳар ойда алимент пулини тўлаши белгиланган.
Шунга қарамасдан, қарздор алимент пулини мунтазам равишда тўламай келганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 49,1 миллион сўмни ташкил этган. Шу сабабли, Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман судига юборилди.
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни ўтказилган суд мажлисида қарздор суд залининг ўзида алимент тўловидан юзага келган қарздорликни тўлаб берди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири