Қарз қопланмаганлиги сабабли бино банк балансига ўтказилди
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси иш юритувида бўлган, Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 20 апрель кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор “N.B.” масъулияти чекланган жамиятидан акциядорлик-тижорат “Ўзбекистон саноат - қурилиш банки” (SQB) фойдасига 523 миллион сўм ундириш белгиланган.
– Бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорга ҳужжат ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган ва кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган, Хўжайли тумани “Боғбонли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган аҳолига хизмат кўрсатиш маркази тегишли тартибда хатланди, – дейди Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси инспектори Шамшет Ималатдинов. – Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, хатланган мулк электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилди.
Жорий йилнинг август ва сентябрь ойларида ўтказилган аукцион савдоларида сотувга чиқарилган кўчмас мулкка харидор топилмаган ва шу сабабли ушбу мулк қарздорлик эвазига акциядорлик-тижорат “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” (SQB) балансига ўтказиб берилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири