Қаршида Навоийхонлик тадбирлари бўлиб ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қарши давлат университетида Мир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан маънавий тадбирлар ташкил этилди.
“Эл деса – Навоийни” шиори остида бўлиб ўтган тадбирларда илмий-амалий конференциялар, “Навоий ҳаёти ва ижоди билимдони” ва “Энг яхши ғазал ижрочиси” кўрик-танловлари ўтказилди. Талабалар шоир ғазалларини ёддан айтиш, байтларни шарҳлаш ва саҳна кўринишларини намойиш этиш орқали ўз маҳоратларини кўрсатди. Шунингдек, “Навоийхонлик кечалари” адабий мушоира ва мунозараларга бойитилди.
Тадбирларнинг тарғиботида университетнинг Алишер Навоий номидаги давлат стипендияси соҳиблари фаол иштирок этди. Улар шоир ғазалларининг мазмун-моҳиятини содда ва ҳаётий мисоллар билан тушунтирди.
[gallery-27536]
Бундай тадбирлар ёшлар маънавиятини бойитиш ва бобокалонимиз хотирасига ҳурмат учун муҳим аҳамият касб этади.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА