Қардошлик рамзига айланган тарбия маскани
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Учариқ” МФЙда жойлашган “Капалак” мактабгача таълим ташкилоти 2021 йилда Тожикистон ҳукумати томонидан қуриб берилган.
Айни кунда 230 нафар кичкинтой тарбияланаётган, замонавий шарт-шароитларга эга ушбу маскан педагог-тарбиячиларининг касбий салоҳияти ва ўз ишига виждонан ёндашиши алоҳида эътирофга моликдир. Боғчада ментал арифметика, компьютер саводхонлиги ва хорижий тиллар тўгараклари ташкил қилинган.
[gallery-19313]
– Бизнинг 63-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотимиз икки қардош халқларнинг азалий дўстлиги рамзи сифатида фаолият юритмоқда, - дейди мазкур муассаса мудири Муаттархон Исмоилова. – Бу ердаги кўргазмаларда ҳам икки халқ анъаналари ва яқин ҳамкорлигини акс эттирувчи материалларга катта эътибор берилган. Бир ўзандан сув ичган, тарихи, тақдири, илдизи туташ ўзбек ва тожик биродарлигини улуғловчи маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА