Қандли диабет касаллиги юқадими?
Танамизда оғирлиги 70-80 грамм келадиган аъзо бор. Биз уни ошқозон ости бези деб атаймиз.
Унинг узунлиги 14-22 см. атрофида. Катталиги бўйича жигардан кейин иккинчи ўринда туради. Асосий вазифаларидан бири инсулин ишлаб чиқаришдир.
Шу ишини маромида бажаролмаса, организм инсулинга муҳтож бўлиб қолади. Модда алмашинуви эса издан чиқади. Шу тартибсизликдан туғилган инсулин тақчиллиги қандли диабет деб аталади. Эл орасида кўпроқ “қанд касаллиги”, “қанд касали” номи билан аталади.
Қанд касалининг оқибатлари
Қандли диабет “сабр-тоқатли” дард – шошилмайди. Секин-аста ва навбати билан организмнинг барча аъзоларини нишонга олади. Атерослерозни ёнига чақиради. Юрак ишемик касаллиги билан “ҳамкорлик”да иш кўради. Миокард инфарктини “тахтга ўтқазиб”, стенокардияни унга “вазир” қилиб қўяди. Организмнинг қон айланишини бузиб, “ташна” қилади. Буйракни етишмовчилик билан қийнайди. Кўзга дунёни қоронғу қилади. Охири тана фарёд кўтариб, юракни хуружга олиб келади.
Бу жараён узоқ давом этадими?
Олди олинмаса, афсуски, давом этаверади. Масалан, тинимсиз сув ичишга ундаб, меъда деворини чўзиб юборади. Ҳажмини йўқотган меъда пастга тушиб, атрофидаги аъзоларни сиқиб қўяди. Оқибатда тўғри ва ингичка ичак “таслим” бўлади.
Ўт пуфаги “тарки дунё” қилади. Гастрит “хурсанд” бўлиб ошқозонни шиллиқ қаватларигача қўшиб эгаллайди. Тана аъзолари “таслим” бўлганидан кейин, қабзият (ич қотиши) кузатилади.
Аёллар танаси ҳайз кўришда муаммолар бўлади. Эркакларда жинсий майл сусайади.
Қандли диабет ёш танламайди
Бу касаллик ноинфекцион, яъни юқмайдиган хасталиклар сирасига киради ва барча ёшдаги инсонларга хавф солади. Иккинчи тури эса насл суриши ҳам мумкин.
Қанд касалининг қандай аломатлари бор?
Қандли диабетда ташналик, оғиз қуриши, қувватсизлик, тез-тез пешоб ажралиши, терининг қуриши, кўриш қобилиятининг пасайиши каби аломатлар кузатилади. Соч синувчан бўлиб қолади, кўп тўкилади, тирноқлар мўртлашиб, увадаланади. Яра битиши қийинлашади.
Бу инсониятга хавф солаётган энг хавфли касалликлар сирасига кирадиган қандли диабетнинг айрим аломатлари холос.
Ўзбекистонда диабетли беморлар кўпми?

Афсуски, ҳа. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, уларнинг сони келгусида яна 4-5 бараварга ошиши мумкин. Ҳозир юртимизда диабетдан азоб чекаётганлар сони 245 минг нафардан ошган. Лекин ҳар қандай маълумотлар нисбийлигини унутмаслик керак, чунки Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти фикрича, ҳар икки инсондан бир нафари ўзида қандли диабет борлигини билмайди.
Диабетнинг олдини олиш учун нима қилиш керак?
Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри ва сифатли овқатланиш, танамиз қудратини ошириш лозим. Вужуднинг ҳар бир тўқимасига қувват берадиган маҳсулотлар истеъмол қилиш керак. Чунки кучли иммунитет касалликларни тиз “чўктиради”. ALHADAYA қора седана ёғи шундай эзгу мақсадларга хизмат қилади.
ALHADAYA капсулалари қандай тайёрланади?

ALHADAYA қора седана ёғи Саудия Арабистони ва Мисрдан келтирилган сара ва сифатли хом ашёдан тайёрланган ҳалол ва табиий маҳсулот. Қора седана ёғи совуқ сиқув йўли билан ажратиб олинади. Сунъий бўёқлар ва кимёвий қўшимчалардан мутлақо ҳоли. Истеъмолини қулайлаштириш учун балиқ желатинидан тайёрланган капсулаларга қадоқланган.
Фойдали хусусиятлари нимада?
ALHADAYA қора седана ёғи таркибидага юздан ортиқ витамин, минерал ва аминокислоталар кўплаб касалликлар, жумладан, қандли диабетнинг олдини олишда самарали восита ҳисобланади.
Қора седана ёғи таркибидаги:
- тимохинон ва тимол моддалари – балғам кўчириш, иситма туширишда самарали, кўплаб вирус, бактерия ҳамда замбуруғларга қарши курашда сермаҳсулдир;
- А, Б, РР ва Омега-3 витаминлари – кўриш қобилиятини оширади, бола танасининг ривожланишида кўмаклашади.
- В гуруҳи витаминлари – иммунитетдан мустаҳкам қўрғон қуриб, овқат ҳазм қилиш ва юрак-қон томир тизими фаолиятини кучайтиради, қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради ва оғиз қуришини бартараф этади;
- Е витаминлари - организмдан токсинларни чиқариб, тана аъзоларига фароғат ва ҳаловат бағишлайди;
- магний ва селен – мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, кўтаринки кайфият беради. Оғриқларни бартараф этади;
- натрий, калий, фосфор, темир - қон босимини (гипертония)нинг илк босқичларида самарали ёрдам беради. Жигарни ҳимоя қилади, унинг тикланишини рағбатлантиради;
- йод моддаси - эндокрин тизими касалликлари, хусусан буқоқнинг олдини олишда самаралидир.
- олейк ва стрейк - сочларни мустаҳкамлайди, тери ва тирноқлар ҳолатини яхшилайди, коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантириб, ёшлик ва гўзалликни сақлашда ёрдамлашади.
АLHADAYA капсулалари асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, ҳаётга яна ишонч ва умид билан боқишга ундайди.
ALHADAYA маҳсулотлари ҳалолми?

Албатта. ALHADAYA маҳсулотлари, жумладан, қора седана ёғи ва унинг балиқ желатинидан тайёрланган қадоғи “Ҳалол” сертификатига эга. Шунингдек, компания маҳсулотларига Европа ва Осиё мамлакатларининг энг нуфузли ташклотлари томонидан Халқаро сифат ва хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш даражасининг юқорилигини кўрсатувчи ISO ва GMP сертификатлари берилган.
Онлайн буюртма берса бўладими?
Нафақат ALHADAYA қора седана ёғи, балки бошқа маҳсулотларимиз: ALHADAYA OMEGA-3 ёғ кислоталари, ALHADAYA QUST AL-HINDI табиий антибиотикларига ҳам ўзингизга қулай йўл билан буюртма беришингиз мумкин. Маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб етказиб бериш бепул.
ALHADAYA компаниясининг табиий ва ҳалол маҳсулотлари тўғрисида батафсил маълумот олиш ва буюртма бериш учун расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали боғланинг ёки қўнғироқ қилинг:
Расмий сайт: https://alhadaya.uz/
Телеграм: https://t.me/alhadaya_uz
Инстаграм: https://www.instagram.com/alhadaya.uz/
Телефон рақамлари: +99871 207 88 86, +99899 842 88 86
Реклама ҳуқуқи асосида