Қаҳрамон Узоқовнинг орзуси ушалди
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тумандаги 20 нафар ишсиз ва ногиронлиги бор шахсларга 13 миллион 800 минг сўмлик оёқ кийим тикиш машинаси ва чарх апаратлари олиб бериб бандлиги таъминланди.
Масалан, тумандаги Абзият МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Қаҳрамон Узоқов анчадан буён янги тикиш машинасини олишни орзу қиларди. Боиси у ўтирган ҳолда ҳам бирор ҳунарни бошини тутишни истайди. Унинг бу истаги қондирилди. “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан замонавий оёқ кийим тикиш машинаси олиб берилди.

Кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан миннатдор бўлган Қаҳрамон Узоқов ташкилотчиларга ташаккур айтди. Энди этикдўзлик касби билан шуғулланиб, оила бюджетига даромад олиб кирадиган бўлди. Бандлиги таъминланди.
Ўлмас Баротов,
ЎзА.