Қаҳрамон аждодларимиз хотирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қарши шаҳрида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
[gallery-17350]
Маросим иштирокчилари "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, тинчлик учун, авлодлар келажаги учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат),ЎзА